1 сентябрь — Мустақиллик куни муносабати билан кетма-кет 3−4 кун дам олиш бўлиши кутилмоқда. Бу президентнинг 2026 йилда расмий байрамлар пайтида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш тўғрисидаги фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 31 август — душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.
Шунга кўра, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар 4 кун дам олади:
29 август, шанба — одатий дам олиш куни;
30 август, якшанба — одатий дам олиш куни;
31 август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик байрами куни.
Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади:
30 август, якшанба — одатий дам олиш куни;
31 август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик байрами куни.










