❗️17 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда Chery автомобили 3 ёшли болани уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 30 июнь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманида содир бўлган.
17 ёшли ҳайдовчи автомобилни ҳаракатга келтираётган вақтда йўл четида турган болани эҳтиётсизлик сабаб уриб юборган.
Болага воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Автомобиль вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
August 21, 2026 188 1