OLMOS NEWS | РАСМИЙ: post #8394 — TG.ME

#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️⚡️Давлат хизматчилари маош тизими ўзгаради

Президентга тақдим этилган таклифларга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари учун ягона, очиқ ва натижага асосланган иш ҳақи тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Янги тартибга кўра:
11 та разряд ва 6 та поғонали маош сеткаси жорий этилади.

10 дан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига 3 та асосий рағбатлантириш тўлови қолади;

иш ҳақи малака, KPI, меҳнат интизоми, ташаббускорлик ва натижага қараб белгиланади;

муҳим вазифаларни бажарган ходимларга бонус берилади;

бонуслар сунъий интеллект, замонавий технологиялар ва янги билимларни ўзлаштириш каби мезонлар асосида ҳам белгиланади.

📌 Ҳозирги тизимда эса давлат хизматчилари иш ҳақининг 70% гача қисми натижага боғланмаган устама ва мукофотлардан иборатлиги қайд этилди.

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛАЙДИГАН ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ.
August 4, 2026 307 2