Миллий боғда 4 ёшли қиз чўкиб кетди
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл 4 ва 8 ёшли набиралари билан чўмилиш мақсадида мазкур ҳудудга келган. Чўмилиш жараёнида 4 ёшли қиз сувга чўкиб кетган.Ҳодиса жойига чақирилган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган ва у вафот этган.
Унинг танасида бирор бир тан жароҳати аломатлари аниқланмаган. Тергов тезкор гуруҳи, прокуратура, Суд тиббий экспертиза бюроси ходимлари томонидан қизнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

August 6, 2026 298