Бугун юртимизнинг энг улуғ байрами — Мустақиллик куни. Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси жамоаси учун яна бир қувончли сана — бизга раҳбарлик қилиб, доимо жамоани бир мақсад сари бирлаштириб келаётган Вахабов Даврон Абдужалаловичнинг таваллуд куни.
Ҳурматли
Даврон Абдужалалович!
Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз!
Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хотиржамлик ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Юртимиз тараққиёти ва тадбиркорларимиз равнақи йўлидаги ҳар бир эзгу ташаббусингиз ўзининг муносиб самарасини берсин!






