Президент фармонига кўра, агар муайян инвестиция лойиҳаси ёки соҳа доирасида хорижий етказиб берувчиларга солиқ, божхона ёки бошқа имтиёзлар берилган бўлса, шундай имкониятларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Бунда инвестиция битимлари асосида хорижий етказиб берувчилар учун яратилган имтиёзлар маҳаллий корхоналар етказиб берадиган товарлар, ишлар ва хизматларга ҳам қўлланилади.
Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, уларнинг имкониятларини кенгайтириш ва ички ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


