Қадрли юртдошлар! Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат… — Savdo-sanoat palatasi — TG.ME

🇺🇿 Қадрли юртдошлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз!

Мустақиллик — энг улуғ қадриятимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз, юртимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир.

Бугун юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриб, иқтисодиётимиз изчил ривожланиб, халқимиз фаровонлиги юксалиб бормоқда.

✔️ Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан биргаликда юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишдан фахрланади.

Улуғ айёмда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, ишларингизга барака ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
❤3
September 1, 2026 1K 11