Тадбиркорлар учун ер участкалари тайёр параметрлар билан аукционга… — Savdo-sanoat palatasi — TG.ME

❗️Тадбиркорлар учун ер участкалари тайёр параметрлар билан аукционга чиқарилади

Президент фармонига кўра, ер участкаларини аукционга чиқаришдан олдин уларнинг қаватлилиги, қурилиш зичлиги, қизил чизиқлари, инфратузилмаси ва мавжуд чекловлари аниқ белгиланади.

Шунингдек, фасад, қурилиш материаллари, ранглар, биринчи қаватлар ва кўча кўриниши бўйича дизайн-код талабларини олдиндан белгилаш тизими жорий этилади.

Натижада тадбиркор ерни сотиб олишдан олдин унда нима ва қандай қурилиш қилиш мумкинлигини аниқ билиши учун ҳуқуқий шароит яратилади.

📌Мазкур янги тартибларни амалиётга жорий этиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
👍1
August 31, 2026 1.7K 20