Ижарага олинган ерни иккиламчи ижарага бериш имконияти яратилади 🏢… — Savdo-sanoat palatasi — TG.ME

Ижарага олинган ерни иккиламчи ижарага бериш имконияти яратилади

🏢 Ижарага олинган, жумладан аукцион орқали олинган ер майдонларини бошқа тадбиркорларга иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқи жорий этилади.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун кўчмас мулк ижарасида “тижорат ижараси” алоҳида тоифаси жорий этилиб, унинг намунавий шартномаси ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, тижорат ижарасига оид ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш таклифини давлат раҳбари билан учрашувда Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов илгари сурган эди.


✅ Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган ижара шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш, уларни солиқ органларида автоматик ҳисобга олиш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.

🔐 Бундан ташқари, объект сотилганда янги мулкдор амалдаги ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни автоматик қабул қилиши ҳамда ижарачи киритган инвестицияларни ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтирилади.

Президент фармонига кўра, икки ой ичида тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
👍3
August 30, 2026 2K 22