Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросига оид президент фармони қабул қилинди.
Янги тартиб электр ва газ ҳисоблагичларида масофадан туриб ўчириш ва ёқиш функцияси мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
Шунингдек:
☑ автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимига уланган тадбиркорлардан электр ва газ истеъмоли бўйича ҳудудий таъминот ташкилотларига ёзма ҳисобот тақдим этиш талаби
бекор қилинади;
☑ электр ва газ таъминоти хизматлари бўйича шартномалар электрон шаклга ўтказилади.
Ушбу чоралар тадбиркорлар харажатларини қисқартириш ва улар учун маъмурий юкни камайтиришга қаратилган.

