ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #84018 — TG.ME

- Сиз акангизнинг уй ҳужжатларини олиб, уни ўз номингизга ўтказишни зўрлик йўли билан амалга оширмоқчи экансиз.
- Ким айтди? Бу ёлғон. Чин бўлсаям бу бизнинг ишимиз, аралашманглар.
- Ҳурматли фуқаро, - дея акам амаки билан яхшилаб гаплашиб қўйди. Дўпписи лоппа лойиқ бўлган амаки қўрқа - писа уйдан ҳужжатларни олиб, бизга берди. Кетар чоғимизда:
- Уй эгаларини тинч қўйинг, бу буйруқ, - дея жиддийлашди акам. Мен ҳайрон эдим.
- Ака, нега бунча жиддийлашиб кетдингиз?
- Ўз жигарига зўравонлик қилган бунақа нусҳаларга шунақа муомала керак, ма ол, ҳужжатларни олиб обориб бергин.
- Раҳмат ака, миннатдорман.
- Ўша қиз сенга ёқдими?
- Ака бу бошқа масала.
- Майли, уйда гаплашамиз, - деб ишига кетди. Мен Диёрага қўнғироқ қилдим:
- Алло, Диёра.
- Нуриддин ака нима бўлди, келдингизларми?
- Шошилманг ёмғир ёққани йўқ, - дея жилмайдим.
- Биласизку шу туфайли 3 ойдан бери уйимизда ғурбат.
- Ҳужжатлар қўлларимда. Ҳоҳласангиз олиб бораман.
- Йўғее, ростданми ака? Раҳмат, катта раҳмат, - деди-ю овози бўғилиб йиғлади менимча.
- Йиғлоқи, бўлди, ҳозир бораман.
- Уйга келманг, дадамдан қўрқаман, - деган эди ёнида кимдир гапириб, телефонни қўлига олди.
- Нуриддин болам?
- Ассалому алайкум, - дедим. Бу Диёранинг онаси бўлса керак
- Умрингиздан барака топинг болам, қизим айтганди, ҳаммасини эшитдим. Дадаси индамайди, келинг уйга, илтимос, сизни бир дуо қиламан, - деди. Мен ноилож боришга рози бўлдим. Уйи турган жойимдан унча узоқ эмас экан, пиёда 10 минутларда етиб бордим. Эшик ёнига келиб, тақиллатдим.
- Ҳозир, боряпман, - деб биров юриб келарди. Эшик очилиб Диёра турарди.
- Келинг, уйда дадам ва ойимлар кутяпти, - деб ҳудди бегоналардек йўл бошларди. Унинг ортидан эргашиб борардим. Ҳовли анча эски, таъмиралаб экан. Даҳлизга кириб, ёши 60 дан ошган чолу-кампирни кўрдим. Улар ўрнидан туриб, мени қарши олишди.
- Хуш келибсан ўғлим, - деб отахон мени бағрига босиб кўришди. Онахон ҳам юзларимдан ўпиб, кўришди. Ҳудди минг йиллик қадрдонлардек қарши олганидан мен ҳам ҳайратда ва ҳам хурсанд эдим.
- Болам, раҳмат деди отахон. Мен ҳужжатларни уларнинг олдига қўйдим. Диёра хонадан чиқиб кетди. Ҳол-аҳвол сўрашгач улар ўз дардларини мен билан бўлишди.
Биз онаси билан оила қурганимизга 39 йил бўлди, - деди отахон. - Худо бизни синаб 18 йил бефарзанд бўлдик, ҳар хил гап-сўзларга парво қилмай яшадик. Кутдик, - дея ажин тушган юзига ёш томчилади. - 19 йилдан кейин бир ўғилли бўлдик, тилаб олган ўғлимиз 8 ойлик бўлиб вафот этди, куни шунча экан-да болам, - деб кўзлари ёшга тўлди. Онахон эса дарё каби оқаётган кўзёшларини рўмолининг учи билан артар эди. Отахон сўзида давом этди. - Олган Худо берди ҳам, орадан бир ярим йил ўтиб қизимиз, шу яккаю ягонамиз Диёра дунёга келди. Шу билан бошқа фарзанд кўрмадик болам, - деди отахон чуқур хўрсиниб.
- Битта ўғлимиз бўлганда шунча азобланмасдик, сиз бизга ўғил каби хизмат қилдингиз, - деб онахон узундан узун дуо қилди. Мен ҳудди ўзга оламга тушиб қолгандек бўлдим. Онахон ва отахонлар мени дуо қилгач ҳонадан чиқиб, ҳовли томон йўл олдим. Диёра ҳовлида йиғлаб ўтирарди. Мен бир гап дейишга тилим бормади. Бу қизнинг нега йиғлаганию ёмғир тагида юришин энди ҳис этардим.
Уйга бориб, бир ҳафта Диёрага қўнғироқ қилмадим. Чунки хизматига бир нима умидвор экан, мендан фойдаланмоқчи экан дейишидан чўчирдим. Аммо кунларим маъносиз эди.
Шундай кунларнинг бирида таксида кетиб борар эканман яна ўша кўприк ва дарё бўйида нотаниш қиз бўлган Диёрани кўриб қолиб, зудлик билан тушиб, унинг ёнига бордим.
- Яхши қиз, дарёга ташлайсизми?
- Ташласам мен ташлайман, сизга нима?
- Унда мен ҳам ташлайман.
- Вой нега?
- Сиз билан бўлса ташлайвераман-да.
- Ҳмммм, айтдим роса эслаб, қўнғироқ қилдингиз.
- Хижолат бўлдим.
- Тушунаман. Нуриддин ака, бизнинг оиламиз тарихини билиб, биздан узоқлашишни ўйладингизми?
- Йўқ, асло ундай эмас Диёра.​​- Унда...
- Унда мен бир иш бошлайман рози бўласиз.
❤43👏3