ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #84053 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

     Севара оҳиста тиз чўкиб Маъмура опани бағрига олди: 

  — Йиғламанг, ойижон. Сизни ўз онамдан кам кўрмайман.

   — Қизим,  — юраги тўлиб ўксиб. йиғида давом этди Маъмура опа,  — сизни анави учта катта келинларимдан ҳам кўра яхши кўрганман.  Буни эса қўяверасиз.

   — Ойижон,  ана ўзингиз айтдингиз-ку,  улар келин. Мен эса... —энди Севаранинг кўзларидан ҳам ёш оқа бошлади,—  қизингизман. Сизнинг бир дона қизингизман. Бу уйга келин бўлиб келгандим,  қизингиз бўлиб чиқиб кетаман. Қизлар учун эса эшик ҳеч қачон ёпилмайди.

   — Қизим, — гапга аралашди Эргаш ака, — мен бир умр иймонли,  инсофли инсон бўлиб яшашга интилдим. Ниятим эртага Аллоҳнинг ҳузурига ёруғ юз билан бориш эди. Тўғриси бу дунёда ўзимга ортиқча савол-сўроқ тилаб олишдан беҳад қўрққанман. Аммо энди... Аллоҳим ҳузурида "Мени маъсума, муштипар бир бандамни эзилишига нега йўл қўйиб бердинг?"  дея сўроқ қилишса нима деб жавоб бераман!?  Агар кетадиган бўлсанг шу саволнинг жавобини бериб кетгин. Жавобини беролмасанг яхшиси кетма...



—350—


ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

   Қайнотасининг саволини эшитиб Севара бир зум жим қолди. Сўнг ерга қараганча оҳиста жавоб қайтарди: 

   — Айтишларича Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасига тоатидан ошиқ синов бермас экан. Додажон... Агар сиздан мен ҳақда сўрасалар "У ҳам мен каби Аллоҳ таолонинг бандаси. Ўзини яратган Буюк Зотнинг изнига бўйсуниб,  синовларни муносиб қарши олишга кетди.  Сенинг амрингни бажариш учун йўлга тушган қулингни тўхтатиб қолишга ҳаддим сиғмади"  дейсиз...

   — Қизим... — Эргаш отанинг кўз ёшлари юзини ювиб соқолларига оқиб туша бошлади, — сен шунчалар ҳам оқиламисан?  Солиҳамисан?  Тангри таоло уйимизга сендайин беъбаҳо яратиғини юборган экан-у,  биз уни қўлдан чиқарибмиз. Минг афсус...

    — Мен энди борай, — деди Севара ўрнидан қўзғалар экан,  —ошхонани охиригача йиғиштириб олай. Рўзғордан барака учмасин...

    Севара хонани аста тарк этди...

    Эргаш ота унинг изидан ўзига ўзи гапиргандек сўзланиб қолди: 

  — Биз ўша гуноҳкор инсон наслиданмиз... Ман қилинган олма дарахтига қўл узатиб,  жаннатдан мосуво бўлган Одам Ато ва Момо Ҳавво наслидан... Огоҳлантирилсак ҳам кўра била туриб ўзимизни хатолардан тия олмайдиган.

    Бир вақтлар ер юзида иккита қиз дунёга келибди.


—351—
❤61😢24👍3🔥3👏2