ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #84056 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

🍂

   Севара иккинчи турмуши ҳам бўлмаганини қалбан ҳис қилгач,  уйига қайтиб бормади. У опасининг квартирасига бориб бўлган воқеани жигарига бир бошдан гапириб берди-ю,  у ерда бир-икки ой яшаб туришга руҳсат сўради.

   — Опа...  — деди Севара ўзини қўлга олишга ҳаракат қилиб, — илтимос уйимизга бориб бўлиб ўтган воқеаларни ойимлар билан адамларга ҳотиржам тушунтириб беринг. Мен ўзим  у ерга бора олмайман. Ман туфайли "Қизи яна қайтиб келибди"  деган таъна дашномларни эшитишларини,  бошлари эгилишни истамайман. Пайти келиб  ўзим ҳам квартира сотиб оламан.  Турмушга чиққанимда ҳам умрилари узун бўлгур қайнона-ойижоним онлайн  ишлашимга руҳсат бергандилар. Энди яна шу ишимни давом эттираман. Комил Баҳромов билан "Sevara FASHION"  ҳамкорликда амалга оширишни мўъжаллаган лойиҳалар жуда кўп. Яна... Яна олий таълимга кириб ўқимоқчиман. Хуллас режаларим бисъёр...

    — Севара... Сингилжоним...— кўзларига ёш тўлди Соҳибанинг, — билиб қўй.  Ҳеч қайси синов абадий эмас... Синовлар тугагач,  бахт сенга ўз эшигини очади.

   — Биламан, опа, — қаддини тик тутди Севара, — мен ҳаммасига тайёрман. Барини яна қайта бошдан бошлаш вақти келди...


—354—


ИЛОН_ЙИЛИ.




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

🔹ОРАДАН_ТЎҚҚИЗ_ЙИЛ_ЎТДИ


     — Севара  Сойибжоновна,  сиз билан Франция делегацияси вакиллари  учрашмоқчи, улар билан учраша оласизми?

       Севара  бугун Ҳаж сафаридан келаётган отаси ва онасини кутиб олишга шайланаётган жигарлари ҳузурига ошиқаётган эди. У одати бўйича қўлидаги соатига қаради-ю, котибаси Мавжудага жавоб қайтарди:

  — Мавжуда,  бугун бунинг иложи йўқ.

   — Бу ёдимда Севара Сойибжоновна.  Учрашувни индинга тушдан кейинга тайин қилсам бўладими? 

  — Бўлади, — деди Севара кўзларини юмиб тонгги Тошкентнинг сўлим ҳавосидан ҳузур қилиб  нафас олар экан кўнглидан "Парижда" Sevara FASHION" миллий либослар кўргазмасини намойиш этмагунча тинч қўйишмайди шекилли бу ўжар французлар" дея жилмайди.
     Севарани оила аъзолари бирдек кутиб туришган экан. Унинг қоп-қора жипи кўча бошида кўриниши билан жиянлари "Аммам,  аммажоним келяптилар"  дея баравар ирғишлай бошладилар.  Севара машинасини тезлигини аста пасайтириб эшиклари ёнида тўхтатар экан кичкинтойларга: 

   — Ширинликларни машинадан тушириб бўлгач,  ким мен билан аэропортга кетади? — дея савол ташлади. 


Давоми бор

—355—


🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤134👍34🔥12😢12👏6😁2