🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Шу сабаб ўз ёғимга ўзим қовурилиб бир қарорга келдим. Мен боримда Сарвиноз билан болалари бундай хорликка учраса, ўлганимдан сўнг ҳоллари нима кечади? Шулар ҳақда ўйлаб Сарвиноз ва набираларимни олиб туман марказидаги икки хонали уйимизга чиқиб кетдим.
Тоиржон болам, Сарвиноз бошқа эр қилмоқчи эмас. Қолаверса унга икки боласи билан ким ҳам уйланарди? Ёши ўтган бева ё эрмакталаб бирортаси оғиз солади-да, солса. Бировни боласини боқаман деб кўзи учиб турганлар йўқдир ҳар қалай. Шуларни ўйласам, оламдан ўтганимдан сўнг қизим ва набираларимнинг аҳволи нима кечади деб куйиб кетаман.
Болам, ана энди ёнингизга келишдан кўзлаган асосий мақсадимни айтаман.
Тоиржон қайнонасига саволомуз тикилди.
— Тоиржон, мендан сўнг қизим бу ҳаётда сўпрайиб, сарғайиб қолиб кетмасин. Мендек тақдирнинг қўлида ўйинчоқ бўлиб умри ўтмасин. Ҳар қайси нокаснинг йўлида шаънимни асрайман деб жони ҳалак бўлмасин. Набираларим тоғасини "дада" деб ўзларини овутишарди, мана энди шундан ҳам мосуво бўлишди.
Биламан сиз кўнгли тоза, ғурурли йигитсиз. Ўтиниб сўрайман, мен сабаб хато қилган қизимни гуноҳидан ўтинг. Болаларингизни бағрингизга олинг. Ахир уларнинг айби нима? Улар сизнинг наслингиз давомчилари ахир...
Сиз уйлангансиз, бундан ҳам хабаримиз бор. Сизга шарт қўйишга ҳаққим йўқ, аммо илтимос қила оламан. Илтимос, Сарвинозни никоҳингизга олинг. Қайтадан. Бу сафар иккинчи хотин қилиб. Фақат шаърий никоҳ ўқитсангиз бўлди. Эл-юрт унинг бошида эри борлигини, болалари отасиз эмаслигини билса бўлди. Мен ваъда бераман, Сарвиноз ва болалари ҳеч қачон ҳозирги аёлингизга ҳалақит беришмайди.. Юқоридаги айтганларимдан бошқа ҳеч нарса керакмас уларга!
🍂
—336—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Шаҳодат опа сўзини тугатиб чуқур тин олди:
—Фурсат борида бир ўйлаб кўринг...,— унинг тинкаси қуриб бораётгани тобора кулранг-кўкимтир тусга кираётган бораётган юзларидан сезилиб турарди. Шаҳодат опа титроқ қўллари билан дуога қўл очди. Узоқ дуо қилишга қуввати етмади. У қаддини базўр кўтариб ташқарига йўл олар экан узоқроқда бир чойнак чой олиб майдалаб ичиб ўтирган йигитча чаққонлик билан ўрнидан туриб уни қўлтиқлаб олиб чиқиб кетди.
"Жиянларидан шекилли, — ўйлади уларнинг ортидан қараб қолган Тоиржон, сўнг хаёли тезда ўғлига кетди, — ўғлим... Сендан хабар олмаган бемеҳр отангни кечир. Бошингга шунча дард келибди-ю, мен бехабар қолибман. Алиментни вақтида тўлаяпман дебман-у, бироқ..."
🍂
Тоиржон табиатан одамови бўлганлиги учун бир хафта ўз ёғига ўзи қовурилиб юрди. Баъзан эса Шаҳодат опадан янги уйларининг манзилини сўраб олиб қолмаганига афсусланди. Аслида улардан хабар оламан деса бунинг қийин жойи йўқ эди. Сарвинознинг қизлик уйига бориб манзилни топишнинг ҳам иложи бор эди. Бироқ бўлиб ўтган шунча ишлардан сўнг ўртадаги масофа жуда узоқлашиб кетибди. Тоиржоннинг бу масофани босиб ўтишга журъати етмагандек эди.
—337—
83
24
9
5
2
1