Ҳатто тилини ҳаракатга келтириб, гапиролмасди ҳам. Бир йил шифохонада тил-забонсиз ётди. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ эди… Бўлмасди ҳам. Уйга бориб ота-онамни Шаҳлоларникига совчиликка жўнатдим. Уни шу ҳолга тушишида мен айбдор эдим, айбимни ювишим учун, бир умр севгилимнинг хизматини қилиб юришга, уни қўлларимда кўтариб юришга ҳам тайёр эдим!
Уйдагилар зор қақшаб совчиликка боришибди. Шаҳлонинг ота-онасига ҳам қатъий ниятимни айтгандим. Кўз ёшларига ғарқ бўлиб икки томон унаштирув маросимини ўтказишибди. Тўйни тезлаштирдик. Севгилимнинг ҳамма орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаркат қилдим. Уни қўлларимда кўтариб, оппоқ либос кийдириб, тўйхонага олиб чиқдим. Тўй тўйдан кўра азага кўпроқ ўхшарди… Бизникилар ҳам, уникилар ҳам кўз ёшларини тўхтатолмай қолишганди. Базмга ўхшаган маросим тугаб, бизни никоҳлаш учун домла келди. ўшанда ҳам севгилим бир тутам чўп бўлиб, қўлларимда ҳушсиз ётарди. Домла ҳар икки томондан рози-ризолик сўради. Келин тилидан гувоҳлик қилаётган янгаси синиқ овозда розилик берди. Домла хутба ўқиб, бизни никоҳлагач, «энди сизлар шаърий эр-хотин сизлар», деган эди, севгилим «ярқ» этиб кўзини очди. Эр-хотин, сўзини эшитган Шаҳло нурсиз кўзларини менга тикиб, ғўлдираганча нималардир демоққа чоғландию… жон берди… Шўрлик, тўй кўришга, оқ либос кийишга муштоқ бўлиб, омонатини топширолмаётган экан… Шундай қилиб, менга хиёнат қилди. Севгимизга, орзуларимизга вафо қилмай мени ташлаб ўзи қайтмас бўлиб ке-е-етди… Шундан бери уйланган бўйдоқман.- Шаҳло иккимиз ҳайдовчининг маҳзун ҳикоясидан ўпкамиз тўлиб, аранг ёшларимизни тийиб турардик. Бир муддат дардчил сукунат аро жим қолган ҳайдовчи машинани ўт олдирди. Музаффар акам тайёрлаб қўйган жойга бир оғиз ҳам гапирмай, эшитганларимиз таъсирида етиб бордик.
- Ҳа келардиларингиз-да, бу ёқда сизларни кутиб қоринлар ҳам ҳуштак чалиб қўяпти.- Ҳар галгидек Музаффар акам бизни хушнудлик билан кутиб олдилар. Тоғ бағрида палос тўшалиб, кўрпа-кўрпачалар ёзилган, дастурхон устидаги ноз-неъматлар иштаҳани қитиқларди. Бизни олиб келган ҳайдовчи йигит пазанда чиқди, бир соатча гурунглашиб, лола сайли қилиб келсак, дастурхондаги кабобнинг буғи кўтарилиб, ошқозонларни «дийдор»га чақираётган экан. Кабобхўрликдан кейин яна тоғларга маҳлиё бўлиб, сайрга чиқдик. Шаҳло толиққанини баҳона қилиб, Музаффар акам иккимизга шерик бўлмади. Кечга томон қайтсак, Суҳроб ака (Музаффар акам ҳайдовчи йигитни шундай деб чақирдилар) билан бизнинг чаққон Шаҳло ўнг қўлларини ўйнатиб қозон кабоб қилишибди. Уч кунлик тоғ бағридаги сайёҳатимиз ниҳояланиб, ортимизга қайтдик. Бизни Суҳроб ака уйга опкелди. Қайтаётиб у Шаҳлога ташриф қоғозини узатди:
- Шаҳлохон, менга қўнғироқ қиласизми? Жуда хурсанд бўлардим, агар… Тоққа чиққингиз келса, истаган пайтингиз қўнғироқ қилинг. Бошим осмонга етади…- Ийманибгина ташриф қоғозини йигитнинг қўлидан олган дугонам, оппоқ «Нексия» оққушга ўхшаб учиб кетганидан кейин ҳам анчагача ортидан термулиб қолди. Эртаси куни Музаффар акам қўнғироқ қилиб, Шаҳлога телефонни беришимни сўрадилар.
Салом-аликдан кейин нариги томондан қандайдир ҳазил гап бўлди, чоғи, Шаҳло шарақлаб кулиб юборди. Нима гап экан деб, мен ҳам қулоғимни телефонга яқинлаштирдим. Музаффар акам, «Сизга қойил аммо, ҳали биздан аввал тўй қиласизлар-а?
Аммо ғамга чўкиб қолган йигитни ҳаётга қайтарибсиз, яшанг. Сизларга бахт тилайман» дедилар. Мен шу пайтда Шаҳлонинг сочига чанг солдим, шундай ажойиб янгиликни менга айтмабди-да, энди таъзирини бераман уни!…
🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Telegram
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.
@D_Uzbegoyim

49
6
3
1