ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #83959 — TG.ME

- Сизни синглим дейми?..
- Сизга нима маъқул келса…
- Унда синглим деб гапираверман. Биласизми, ёзганларингизни кўп ўқийман. Баъзан юракни эзиб, кўзларни ёшлатасиз, баъзида ҳаётни жудда чиройли, оддий тасвирлайсиз. Шундай ҳикояларингизни ўқиганимда, қанийда ҳаёт ҳам худди шунда ёзилгандай оддий ва гўзал бўлса, эди деб қоламан. Мен шу пайтгача ҳеч кимга дардимни айтмаганман. Айтолмасдим ҳам. Ўз ёғимга ўзим қоврилиб, қийналиб яшашни маъқул кўрардим. Тўғриси, эрталаб дугонангизга «Шаҳло, Шоҳ» деб мурожаат қилганингизда, олис хотираларим уйғониб, юрагим алланечук ғамдан, аччиқ ва ширин соғинчдан энтикиб кетди…
- Севганмисиз?.. Хиёнат азобими?..-
Истамайгина шу саволни бердим.
- Севганман. Хиёнатга учраганман… У менга, севгимизга, орзуларимизга хиёнат қилиб, мени ташлаб кетмади. Садоқатимга, муҳаббатимга, соғинчзада юрагимга раҳм қилмади…
- Оббо, шунга аза тутиб юраверасизми, энди?!
Аламига сиз ҳам шартта бир сулув жононга уйланинг-да мазза қилиб яшайверинг.- Ҳар галгидек романтик тасвирлардан Шаҳлонинг энсаси қотди. Йигит эса ўзига ўзи гапиргандай, сўзида давом этди:
- Ўшанда ҳам баҳорнинг сўлим кунлари эди. Ўқишдан икки кунга рухсат сўраб, уни қишлоғимга — тоғ бағрида яйраб дам олишга опкелдим. Қишлоғимизни, тоғларни, қизғалдоғу бинафшаларни кўриб унинг завқи келиб, чунонам яйради-ки, назаримда бир ҳуснига минг ҳусн қўшилди-ёв. Ўқишга қайтадиган кунимиз, шаҳарга кетишга уни зўрға кўндирдим. Қишлоғимиздан Тошкентга борадиган йўловчи машинада йўлга чиқадиган бўлдик… Шўрликнинг икки кўзи орқасида қолди…- Йигит бир муддат жим қолиб, киприкларини артиб қўйди. - Тоғ ҳавосига ишониб бўлмайди. Бир қарасангиз офтоб бошингиздан аямай нур сочиб, қиздириб ташлайди. Бир қарасангиз борлиқни қуюқ туман қоплаб, жала қуяди. Бирор соатча йўл юрганимиздан кейин, қуёш булутлар остига яшириниб, шамол турди.
Ҳайдовчи аранг машинани ҳайдар, ҳаётимизни Худога таваккал қилиб йўлда давом этдик. Кўз очиб юмгулик вақт ичида шунақанги жала қуйди-ки, бир неча дақиқалар мобайнида сой тўлиб- пишиқириб, даралардан сув оқа бошлади.- Йигитнинг ҳикоясидан кўз ўнгимда тасвирлар жонланиб, бирданига қўрқувга тушдим. У ёш томчилаётган кўзларини бир нуқтага тикка куйи гапида давом этарди:- Мен даҳшатли туш кўраётгандек эдим… Бир пайт қарасам, машинамиз пастда думалаб ётибди. Оёқларим ўриндиққа қисилиб қолган. Ўзимнинг аҳволим кўзимга кўринмай, жон талвасасида ёнимга ўгирилишга уриниб, унга қарадим. Пешонасидан қон оқаётган, кўзлари юмуқ ҳушсиз ётарди… Ҳайдовчи эса умуман нафас олмас, у ўша заҳотиёқ жон берган эди… Кейин нима бўлганини эслолмайман. Кўзимни очганимда, туман касалхонасининг реанимация бўлимида эканман. Тепамда қариндошлар, яқинларим. Биринчи сўраганим,
«Шаҳло тузукми, у қаерда?! » деган савол бўлди…
- Исми Шаҳломиди?- боядан бери суҳбатдошимизни индамай эшитиб турган дугонам, секингина сўради.
- Ҳм… - Йигит Шаҳлога яна ўша ғамгин кулимсираш билан қаради.- Онам у ҳам шу ердалигини, қўшни палатада ётқизишганини, аммо ҳануз ҳушига келмаганини айтдилар. Жон ҳолатда ўрнимдан туришга тиришдим.
Қайда?! Оёғим синган, қўлларим гипсда, бошим дока билан ўраб ташланган. Аъзойи баданим зирқирраб қақшарди. Шифокорлар тинчлантирувчи укол қилишди. Яна бир суткадан кейин кўзимни очибман. Менга муолажаалар тез таъсир қила бошлади чоғи, аҳволим ўнглана бошлади. Бу орада Шаҳлонинг ота-онаси уйимизга келиб тўполон кўтаришибди. Ўша пайтлари онам менга индамабдилар, дўхтирлар Шаҳлонинг ҳаёти хавф остидалигини, реанимациядан чиқмаслиги мумкинлигини, касалхонадан чиққан тақдирда ҳам бир умр фалаж бўлиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини айтишган экан.
Ёзда мен ўқишга бориб баҳорги сессиядан қарз бўлиб қолган имтиҳонларимни топшириб келдим. Шаҳлони ота-онаси пойтахтдаги касалхоналардан бирига ётқизишди. Уларнинг мени кўргани кўзи йўқ эди. Ичкарига киритишмаса, касалхона ҳовлисида, севгилим ётган хона деразаси тагида тонг оттирардим.​​​Ҳамшира, шифокорлар ҳам мени таниб қолишганди. Аста-секин Шаҳло ўзига кела бошлади. Аммо дўхтирларнинг ўша мудҳиш башорати тўғри чиқаётганди. Жонимдан ортиқ кўрган инсонимнинг қўл-оёғи буткул ишламас эди.
❤50😢5👏2