ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #83980 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

— Ойи,  сиз болаларни ичкарига олиб кириб туринг,  мен кийимларимни алиштириб чиқаман.

   Тоиржон кийимларини алиштириб тўғри ошхонага йўл олди: 

   — Сенга кўп раҳмат,  Севара...

    — Нима учун?  — елка қисди Севара ликобчаларга пирогларни чиройли қилиб жойлар экан

   — Ҳаммаси учун. Болаларимни чиройли кутиб олганинг учун.

   Севара маҳзун жилмайди: 

   — Қизиқсиз-а,  Тоиржон ака!?  Этни тирноқдан ажратиб бўлар эканми?  Қолаверса бўлиб ўтган ишларда уларнинг ҳеч бир айби йўқ бўлса,  — у ликобчалар терилган патнисни эрининг қўлига тутди, — сиз буни олиб боринг. Мен изингиздан чой дамлаб олиб бораман. Қайнай деб қолди.

   — Хўп, — Тоиржон патнисни кўтарганча енгил қадамлар билан ошхонани тарк этди. У чиқиб кетгач, эрининг изидан   Севаранинг шаҳло кўзлари дув ёшга тўлди. У ёшини чаққонлик билан артди-ю,  чуқур нафас олиб аламларини ичга ютган бўлди,  юрагидаги ҳисларни жиловлаш учун энтикканча чой дамлашга тутинди.



—342—


ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

   Шу куни болалар қоронғи тушгунча қолиб кетдилар. Эргаш ота ҳам,  Маъмура опа ҳам уларни бағриларига олиб соғинч ҳисларини босган бўлдилар. Қудалари Шаҳодат опа ҳақида эшитиб "Банданинг ҳоли шу эканда"  дея унга дилдан ачиндилар,   ҳаққига дуои фотиҳа қилишди. Уйқуси келиб қолган Ботиржон ҳиқиллаб йиғлашга тушганда Тоиржон ҳар иккала боласини онасининг ёнига олиб бориб қўйишга мажбур бўлди.

   — Севара қизим, — деди Маъмура опа келинининг  ичидаги туғёнларини ҳис қилгандек, — илтимос Тоиржондан хафа бўлманг. Нима қилса ҳам болаларнинг отаси у...

   — Нега хафа бўларканман,  ойи? — деди Севара ўзини босишга ҳаракат қилиб, — аксинча,  бугунги ишлари учун улардан жуда ҳурсандман.

— А? Хурсандсиз?  — талмовсиради Маъмура опа

   — Ҳа ойижон, — деди Севара дона-дона қилиб, — мен бу уйга келин бўлиб келганимда ўғлингиз болаларидан хабар олиб турсалар керак деб ўйлардим.  Аммо  шу вақтгача бу ҳақда хабар топмаганим учун ҳайрон бўлардим. Бугун эса болаларни уйга олиб келганларини кўриб кўнглим жойига тушди.

   — Оҳ қизим-а,  юрагингиз дарё-я,  дарё сизнинг

   — Ойижон,  биласиз мен оилада кенжатойман. Ота меҳри қанчалар ёқимли бўлишини ҳис қилиб ўсганман.  Зилола ва Ботиржон ҳам ўз отасининг меҳридан баҳраманд бўлиб ўсишга ҳақли.
    — Тарбия берган ота-онангизга минг раҳмат,— кўнгли тўлиб кетди Маъмураопанинг,—  аввало қушнинг ҳам уяси бузилмасин.



—343—


🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
👍87❤51😢14👏8🔥4