ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #83979 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

🍂

   Кун қайтган маҳал Зилола ва Ботиржонни етаклаб олган Тоиржон остонада кўринди: 

   — Ойи,  ойи!?  Уйдамисиз? 

— Ҳа,  болам,  тинчликми? — ичкаридан овоз берди Маъмура опа, — нега бақиряпсан ўтимни ёриб?  Бундоқ тинчлик билан келсанг бўлмайдими?

  — Ойи,  бир қаранг,  мен сизга кимларни олиб келдим? 

   Маъмура опа ичкаридан ҳилпиллаганча чиқиб келди ва Тоиржон ҳамда болаларга кўзи тушиб анграйиб қолди: 

  — Вооой...

   — Булар Маъмура бувинг бўладилар,  бориб кўришларинг, — болаларни Маъмура опа  сари итарди Тоиржон, — аввал салом берларинг.

   Маъмура опа саросимада аввал Севаранинг хонаси томон қаради, сўнг ўзини идора қилишга кучи етмай болаларга қучоқ очди:

   — Бувиларинг айлансин сенлардан. Бунчаям ширин бола бўлдиларинг-а  ? 

    Шу пайт Тоиржон ошхона деразасидан ўзларини жимгина кузатиб турган Севарага кўзи тушиб,  бор журъатини ишга солди: 

   — Бу ерга чиқ,  Севара. Болаларим билан таниш...


—340—


ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

     Севара ўзини қўлга олишга ҳаракат қилиб ҳотиржам қиёфада ташқарига чиқди ва болалар томонга кела бошлади. У болаларга яқинлашгунча Маъмура опанинг "Севара болаларни яхши қабул қилмаса-чи?" деган ҳавотирдан бўлари бўлди. 

   — Ассалому алайкум, — деди Севара Тоиржонга хиёл жилмайиб,  — яхши келдингизми? 
   У эрининг жавобини кутмай Зилолага энгашди: 

   — Салом, мен Севара опангман.  Сенинг исминг нима? 

   — Зилола, — деди қизалоқ ётсирамай

   — Уканг гапиришни биладими?  — Севара шундай деб Ботиржонга юзланди, — сенинг исминг нима? 

  — Укамнинг исми Ботиржон, — деди Зилола унинг ўрнига жавоб бериб, — у олдин гапирарди,  зинадан йиқилгандан буён соқов бўлиб қолган.

    Севара билан Маъмура опанинг юзига дарровда ҳавотир оралади.

   — Уканг ҳадемай гапириб кетади, — деди Севара Зилолани овутган бўлиб, сўнг Маъмура опага юзланди,— шундайми, ойижон? Ана энди уйга кирамиз. Мен роса ширин олмали пирог пиширгандим.Ҳозир чой билан олиб  келаман



—341—
❤59😢15🔥4👏4👍1