🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Алам аччиғига чидай олмаган Тлиржон тез орада Сарвиноз билан ёзишган болани излаб топди. У ҳеч қандай Сарвинознинг укасининг дўсти эмас, балки етти ёт бегона йигит бўлиб бир тупканинг тагида тураркан. Тоиржон она сути оғзидан кетмаган, мактабни битирганига ҳали унчалик ҳам кўп бўлмаган йигитдан ҳисоб сўраганда йигит кўзини лўқ қилиб "Нима қилибди, кеннайишка депрессияга тушиб қолган эканлар, шунинг учун шунчаки уларнинг кўнгилларини бироз хушлаб қўяй дегандим" деди безбетларча. Ғазабдан қутириб кетган Тоиржон бир зарб билан йигитчани уриб юзини ялпайтириб ташлади.
Асл томоша ана шундан бошланди. Йигитчанинг отаси нуфузли жойда ишларкан, Тоиржонни жавобгарликка торттириб юборди.
Қилган ишининг аччиқ— совуғини еб, камига фалон сўм жарима тўлаган Тоиржоннинг кўзига қизи ҳам кўринмай ажрим учун ариза берди. Ажралишган куни Тоиржон Сарвинознинг яна ҳомиладор эканлигини билди, бироқ энди унга бунинг қизиғи йўқдек эди.
—323—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
🍂
Ҳусан бугун ишдан чарчаб келган эди. Бироқ атай қилгандек туни билан Машҳуранинг тоби бўлмай чиқди. Кўчанинг овқати ёқмадими, тинмай туни кўнгли айниб қайт қилиб чиқди. Орада Ҳусан квартирадан пастга тушиб дорихонадан овқат ҳазм қиладиган дори ва минерал сув олиб чиқди.
Машҳура доридан ичиб бироз енгил тортган бўлди-ю, эрталабга яқин яна кўнгли айниб ўқчий бошлади
— Жуда қийналиб кетдинг, —деди Ҳусан тонг отиши билан, — тур кийин, сени докторга кўрсатмасам бўлмайди.
— Ҳали жуда эртаку,— деди Машҳура инқиллаб, — бу пайтда клиникалар ҳали очилмаган бўлади.
— Очилмаган бўлса тоза муздек ҳавода айланармиз. Кўнглинг ёзилади. Юрақол.
— Ҳўп.
Машҳура тезда тайёр бўлди. Икковлари тонгги Тошкентнинг салқин кўчаларини кезиб кўнгиллари анча ёзилди.
Машҳура ҳам бироз пиёда юриб анча ўзига келиб қолди.
— Истасанг нонушта қилиб оламиз.
— Йўўўқ, —бош чайқади Машҳура, — бирор егулик ҳақида ўйлаган заҳотим кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти.
—324—
68
14
8
1
1