ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83828 — TG.ME

ТАЬҚИБ:



МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
311-қисм

— Ташрифингиз учун ташаккур Муштарийхон. Жуда ярашди, яна кутиб қоламиз, — деди дўкончи аёл эҳтиром билан кулимсираб.
— Саломат бўлинг, — дедим-у, Саъдиянинг ёнидан беэътибор, мағрур қадамлар билан ўтиб кетдим. Ташқарига чиққанимда кузнинг салқин ҳавоси юзимга урилиб, миямни янада тиниқлаштирди.
Дадамнинг Саъдияга мен ҳақимда ҳеч нарса айтмагани, аслида, жуда тўғри бўлганди. Агар айтганида, бу калтафаҳм қиз аллақачон ўзини қўярга жой тополмасди. Энди эса у интернетни титиб, Тўрахоновлар сулоласи кимлигини ва мен қандай оламга қадам қўйганимни кўриб, ич-этини еб битиради.
Телефонимни чиқариб, соатга қарадим. Вақт яқинлашиб борарди. Бугун кечқурун Имрон қўрғонга, бобомнинг ҳузурига боради. Бобом унга “Тўралар қизи бошқа наслга тегмайди“ деган ўша эски афсонасини айтади, мендан воз кечишини сўрайди. Имрон эса менинг режам учун тишини тишига қўйиб, унга “хўп“ дейишга мажбур.
Айни соатларда эса Хондамир Меҳринур билан ўша махфий квартирада ўзининг охиратлик гуноҳини нақд қилаётгандир. Чунки иккиси нима қилиб қўйганини билганида жуда кеч бўлганди.

***

Кечги овқатни еб бўлганимиздан кейин мен онамдан хабар олиб келдим. Кейин Имрон хабар ёзди.
“Уйингизга яқинлашиб қолдим“
Мен кулганча зинадан туриб уни келишини кута бошладим. Уни ҳар кўрганимда ҳаяжонланаман.
Ниҳоят у қоровулни олдидан ўтиб, катта зал ичида пайдо бўлди. Мен эса дарров уни ёнига шошдим.
- Ҳуш келибсиз.
- Бир куни шу уйдан сени келинлик либосида олиб чиқаман.
- Албатта.
Унга кулимсираганча бобомни хонаси томон бошладим. Ўзим эса ичкарига кирмадим.
Бари мен кутганимдек содир бўлди. Бобом ўзининг принципларига таянган ҳолда, унаштирувни ҳақиқий ҳисобламаслигини ва, тўралар фақат тўралар билан оила қуриши мумкинлиги ҳақида ваъз ўқиган.
- Биз қон бузилиб кетмаслиги учун ҳам, бошқа авлод билан қудачиликка киришмаймиз.
Имрон менга ваъда бергани сабабли ҳаммасига рози бўлган. Кетишида бобом уни мақтаб тушунган йигит эканига ташаккур билдирган.


ТАЬҚИБ



МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
312-қисм

Имрон бобомнинг хонасидан чиққанида, унинг юзидаги совуққонлик ниқоби остида қандай кучли вулқон қайнаётганини фақат мен ҳис қила олардим. Бобом унинг “андишали ва тушунган йигит“ эканидан мамнун бўлиб, орқасидан дуо қилиб қолган бўлса-да, Имроннинг нигоҳлари залга чиқиши билан тўғри мени излади.
У менга яқинлашиб, паст овозда, тишларини ғичирлатиб шивирлади:
— Ҳаётимдаги энг оғир учрашув бўлди, Муштарий. Сенга берган ваъдам бўлмаганида, ўша ернинг ўзида Тўрахоновларнинг бутун қонун-қоидаларини оёқости қилиб чиқардим.
— Биламан, Имрон... Раҳмат сизга. Сиз энг тўғри ишни қилдингиз, — дедим унинг қўлидан секин сиқиб, кўзларим билан тинчланишини илтимос қилиб. — Энди улар бизни бутунлай таслим бўлди деб ўйлашади. Мана шу уларнинг энг катта хатоси бўлади.
Имронни кузатиб қўйгач, хонамга қайтдим. Юрагим ҳапқирар, лекин миям соат механизмидек аниқликда кейинги қадамларни ҳисоблаётган эди.
Бу оилада қолганларни ўрни унча аҳамиятга эга эмасди. Фақат еб ичиш, маишат бўлса бас. Компания ишлари ҳам Аббосхон бошчилигида бир маромда кетарди.
Шу сабаб қолганлар бобомни ҳокимиятига унча интилмасди.
Мехрибону аммамдан ташқари учта аммам ўзи билан ўзи оввора, деярли кўриниш бермасди.
Уйдаги аёллар мен тугул, бир бирини кўрарга кўзи йўқ, шу сабаб қўрғонни ўзига тегишли қисмида кунни кеч қилишарди.
  Бобом мени чақирганига ҳаёлларимни йиғиб у томон шошдим. Қани янгиликни қай тарзда менга маълум қилар экан.
Аста бобомни эшигини очиб кирдим. Бобом аллақандай қоғозга тикилиб ўтирарди.
- Келдим бобо, чақирган экансиз?

ДАВОМИ БОР...
Хикоя шугина экан..
😔

🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤172👍56🤔18😢10🔥9👏3😁1