ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83878 — TG.ME

ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

— Майли унда шифокор кўригини кутайлик-чи?

Ҳусан Машҳурани номи чиққан ҳусусий клиникага олиб бориб шифокор кўригига ёзилди. Бахтларига клиникада ҳали беморлар йўқ, булар навбатда биринчи бўлдилар.

Машҳурани текшираётган шифокор аёл унга ҳар тарафлама савол бериб, ҳеч бир детални кўздан қочирмади.

— Фарзандингиз борми? — сўради у галдаги саволни бераётганда

— Йўқ, — беҳол жавоб қайтарди Машҳура

— Илгари ҳомиладор бўлганмисиз?

— Бўлганман, аммо уни йўқотганман.
Машҳура шифокорнинг илтимосига биноан биринчи ҳомиладорлик тафсилотини сўзлаб берди.

— Мени кечиринг, сизга аниқ ташхис қўйишим учун ҳомиладорлик тестини қилиб кўришингиз керак. Сиздаги кўп белгилар ҳомиладорлик белгиларига ўхшаб кетмоқда. Аммо олдиндан бир хулоса чиқармайлик.

Шифокор столининг тортмасидан ҳомиладорликни аниқлайдиган тест таёқчасини чиқарди.
—Бунинг нималигини биласиз—а? Ҳозир коридорнинг охирига борасиз ва ушбу тестни синовдан ўтказасиз. Якуний хулосани тестнинг жавобига қараб бераман.

Шифокорнинг сўзларини эшитиб Машҳуранинг юзларида ажиб нур жилва қилди. У шифокорнинг кўрсатмасини бажариш учун ўрнидан тураётганда тўсатдан кўз ўнги қоронғилашиб, боши айланиб кетди. Яхшики ёнида Ҳусан акаси бор экан...


🍂Асарга реакция босиб кетинг Азиз дўстим 🤗

—325—


🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤207👍126🔥34😢8😁3👏1🤔1