Бугундан бошланди
Бувижонлар, Онажонлар, Келинжонлар!
Янги иш куни муборак бўлсин!
Уч ойлик таътилдан сўнг бугун иш кунларимиз бошланди!
Эрталаб бир хил сўзлар :
“Болам турақол, тез чойингни ич, кийин, яхши ўқи, устозингга қулоқ сол ҳеч ким билан уришма"
Кечқурун
“Тезроқ ухла, эрталаб туришинг керак, шу портфелингни барвақтроқ тўғрилаб қўйсанг бўлардику, ҳамма дарсларинг қилинганми, кийиминг ғижим бўлмадими, ручка билан чизмадингми”
Чарчаманг! Хали бу болаларингиз катта бўлиб бир йигитлар, қизлар бўлишсинки
Камолию жамолини кўриб севиниб, ҳосилларидан баҳраманд бўлиб юрасиз Инша Аллоҳ!
Яхши ўқинг. Аълочи бўлинг
Келгусида Ватанга, отангизга онангизга, халққа фойдаси тегадиган инсонлар бўлиб етишинг!
Унутманг!
Илм олиш учун кетаётган инсонларга фаришталар қанотини тутиб турар экан.
Илм олиш мақсадида босилган ҳар бир қадамга ҳасанотлар ажру савоблар ёзилар экан!
Йўлларда эҳтиёт бўлиб Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бориб келинг!
Билимлар куни муборак бўлсин!
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
27
2