ТОЖИК ҚИЗ* Лаблари шаккарми, ё боли бор? Ой каби юзларида ҳоли бор… — SHERLAR — TG.ME

*ТОЖИК ҚИЗ*

Лаблари шаккарми, ё боли бор?
Ой каби юзларида ҳоли бор,
Сўзлари ширин тожик қизларин,
Сочлари узун, зар рўмоли бор.

Қоп қора қошлари қалингина,
Салом берар кулиб майингина,
Юракдан уради бир кўришда,
Аҳволим бўлдику тайингина.

Чиройли, чиройли бунча чиройли?
Кетворган қомати, юзлари ойли.
Ўзбекча гапирса шеваси гўзал,
Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли.

Ярашган дўппию, атлас-у, адрас,
Ҳуснига сулувлар қилишар ҳавас,
Одоби ҳуснидан чиройли бўлган,
Тожик қизларига таърифлар етмас.

Дил бердим ақл-у, ҳушимни олди,
Кун-у, тун-у, хатто тушимни олди,
Кулиб қараб бир нималар дея,
Тожик қиз мендан балога қолди.

Чиройли, чиройли бунча чиройли?
Кетворган қомати, юзлари ойли.
Ўзбекча гапирса шеваси гўзал,
Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли.

✍️Абдумуталиб Эргашалиев

Тайёр қўшиқ сотилади


https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl

Ⓜ️anba: @sherlar


        #like_boss👇
Tojik Qizlari
❤67👍11🔥9
July 31, 2026 20.7K 81 147