Шарт эмас Шарт эмас ҳаммага бирдай ёқишим, Бирма-бир ярақлаб кўнгил… — SHERLAR — TG.ME

Шарт эмас

Шарт эмас ҳаммага бирдай ёқишим,
Бирма-бир ярақлаб кўнгил олишим.
Хушомад кўчасин кезаверсам гар,
Бир куни жарликка тайин қулашим.

Тушуниб бўлмайди одам зотига,
Қуйиб берсанг улар нима хохламас,
Атрофда ўрмалар иши битгунча,
Фойданг тегмаса гар биров йўқламас.

Чарчадим сохтаки кулиб туришдан,
Кўкларга кўтариб, ёлғон тўқишдан.
Ҳар куни қайталаб ниқоб ортида,
Сарлавхаси бир хил китоб ўқишдан.

Умр деган узун карвон йўлида,
Ҳамманинг ўзига дарди етарли,
Банданинг надомат, отар тошлари,
Вақтинча бир тегиб ўтиб кетарли.

Роббим мени мудом бандаларини,
Рози қилиш учун яратган эмас.
Жонимга хақлироқ Парвардигорим,
Фақат ўзигина ўзи суйса бас.

Зулфия Юсуф


https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl

Ⓜ️anba: @sherlar


        #like_boss👇
❤96👍26🔥4
July 11, 2026 30.1K 105 582