ПРЕМЬЕРА 🔥Мен сизни яшириб қўяман Она... Ғамлар тополмайди изингизни… — SHERLAR — TG.ME

#ПРЕМЬЕРА

🔥Мен сизни яшириб қўяман Она...

Ғамлар тополмайди изингизни ҳам,
Алам ёшлолмайди кўзингизни ҳам,
Дардлар эшитмайди сўзингизни ҳам,
Мен сизни яшириб қўяман Она...

Бу телба дунёнинг ёмонларидан,
Қалби муз юзлари сомонларидан,
Кексалик келгувчи томонларидан,
Мен сизни яшириб қўяман Она...

Ажинлар тушмасдан жамолингизга,
Қарилик етмасдан камолингизга,
Оқ сочлар тегмасдан рўмолингизга,
Мен сизни яшириб қўяман Она...

Қўлингиз асолар тутмасдан туриб,
Умр вужудингиз ютмасдан туриб,
Рози бўлишингиз кутмасдан туриб,
Мен сизни яшириб қўяман Она...

Ҳамонки бағрингиз ғамлардан паноҳ,
Улғайдим барига гувоҳман, гувоҳ,
Сизни асрамаслик энг катта гуноҳ,
Мен сизни яшириб қўяман Она...

Жисмингиз оқизмай йиллар сойига,
Ўраб райҳонларга, гулга, шойига,
Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...

Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl

Ⓜ️anba: @sherlar


        #like_boss👇
1❤70👍24🔥12
June 25, 2026 32K 240 356