ЗЎР БЎЛИБ КЕТАМИЗ* Йўқчилик йигитга синов дегани, Шукур дейман ноним… — SHERLAR — TG.ME

*ЗЎР БЎЛИБ КЕТАМИЗ*

Йўқчилик йигитга синов дегани,
Шукур дейман ноним бордир егани,
Ҳали бизларга бир давр келади,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.

Йигит ризқи доим кўчада бўлар,
Тиним билмаганлар роҳатин кўрар,
Ният яхши бўлса ортиғин берар,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.

Билакда куч тўла, мия ғич ақл,
Муҳими ҳаракат, ишонч ва сабр,
Ҳалол бўлиб доим, бўлмасак бахил,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.

Ота онам қилиб турсалар  дуо,
Ишларим ўнгидан келар доимо,
Ҳаракат қилганга беради Ҳудо!
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.

Йигит кўрки, лафзи, сўзи биландир,
Дадил қадам босган изи биландир,
Йигитни омади ўзи биландир,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.

Виждонни унутмай, иймондан кечмай,
Юрган тўғри йўлдан сира адашмай,
Адо этар фарз-у, қарзни унутмай,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.

Абдумуталиб Эргашалиев

https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl

Ⓜ️anba: @sherlar


        #like_boss👇
Audio
1❤45👍14🔥6
June 13, 2026 27.5K 4 225