МАҚОМ илмий-услубий журналнинг навбатдаги сони қуйидаги рубрикалари учун матераллар йиғилиши давом этмоқда!!! Тўлиқ рубрикалар: 1. “Мақомдон” рубрикаси.
Бунда мақом санъати бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган олимларнинг мақолалари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тадқиқотлар берилади. Уларнинг илмий мактаби тарғиб этилади.
2. “Мақом менинг тақдиримда” рубрикаси.
Бунда мақом санъати арбобларининг хотиралари, суҳбатлари ёритилади.
3. “Кел, эй мутриб…” рубрикаси.
Бунда машҳур етук созандалар, бастакорлар ижоди ҳақидаги мақолалар бериб борилади.
4. “Ретро мақом” рубрикаси.
Бу рубрикада мақом санъати, тарихи, назарияси, амалиёти ва муаммоларга бағишланган, бундан 50-100 йил аввал газета ва журналларда, ноёб нашрларда босилган мақолалар қайтадан эълон қилиб борилади. Мақолаларни нашрга тайёрлаганлар номига публикация ёзилади.
5. “Шарқ халқлари мақом санъати” рубрикаси.
Бу рукнда араб, хинд, озарбайжон, турк, уйғур ва бошқа халқларнинг
мақом санъати тарихига доир илмий тадқиқотлари бериб борилади.
6. “Шашмақом чашмалари” рубрикаси.
Бу рукнда Республика вилоятларида фаолият юритаётган намунали
мақом ансамбиллари фаолияти ёритилади.
7. “Ёш мақомчи” рубрикаси.
Бугунги кунда кашф этилаётган ёш мақом ижрочилари (янги овоз, созанда, танлов ғолиблари) ҳақида маълумотлар.
8. “Мақом, кино ва театр” рубрикаси.
Бунда кино ва театр санъатида мақомдан фойдаланиш тажрибалари тадқиқига бағишланган мақолалар берилади.
9. “Янги тадқиқотлар” рубрикаси.
Магистр ва докторантларнинг янги тадқиқотларига ўрин берилади.
10. “Мақом луғати” рубрикаси.
Мақом санъати ва мусиқасига доир мухтасар изоҳли мақолалар берилади.
11. “Мақомот миллий бастакорлик ва композиторлик ижодида” рубрикаси.
Мақомларнинг замонавий ижодкорлар томонидан ривожланиши: (жумаладан; мақом-симфония, мақом-мусиқали драма, мақом камер мусиқа, мақом опера, мақом-куй, ашула,ижод ва ҳ.к.)
12. “Мумтоз ғазаллар таҳлили” рубрикаси.
Бунда ашулаларга айланиб кетган машҳур ғазалларнинг матни, шарҳи берилади.
13. “Аруз сабоқлари” рубрикаси.
Бу рукнда Форобий, Кавкабий, Маҳмуд Тирозий, Навоий, Бобур, Фурқат каби алломаларнинг аруз санъатига бағишланган асарларидан матнлар, шунингдек, А.Рустамов, А.Ҳожиаҳмедов каби олимларнинг асарларидан танланган матнлар бериб борилади.
14. “Халқ мусиқа ижоди масалалари” рубрикаси.
Шу кунга қадар номоддий маданий мерос сарчашмаларининг тарихий-тараққиёти, ижрочилик анъаналарининг ривожланиши, ўзига хос этно худудий ижрочилик мактаблари тадқиқ этилади.
15. “Ахборот” рубрикаси.
Бунда мақом санъати бўйича вазирлик доирасида ўтказилган халқаро ва
маҳаллий тадбирлар, концертлар хроникаси ёритиб борилади.
16. “Сценарий” рубрикаси.
Бунда мақом ижрочилигини тарғиб этишга бағишланган ҳужжатли, тарихий ва лирик фильмлар ва клиплар учун ёзилган лойиҳалар ва сценарийлар бериб борилади. Ушбу сценарий бўйича ижодий иш қилишга танловлар эълони берилади.