Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.
Мен ундан сўрадим:
-У хиёнат қилдими?
У деди:
- Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Хиёнат қилгани йўқ. У тоза сув каби тоҳира.
Мен сўрадим:
-Овқат пишириши қандай?
У деди:
- Ниҳоятда қўли ширин.
Мен дедим:
- Ўзига қарамайдиган фаросатсиз аёлми?
У деди:
- Йўқ, йўқ! Ўзига эътиборли тоза аёл.
У ўзи билмаган ҳолда хотинини иффатини, пазандалигини, покизалигини мақтар эди. Сўнгра бирдан ўзига келиб хижолат бўлди ва гапини тугатмай «мен ундан розиман» деб кетиб қолди.
Инсоф қил. Фақат хатоларни кўрма. Яхши хислатларни ҳам кўриб тур!
Муҳаммад Ротиб Нобулсий
@Latahzanim
15July 25, 2023 1.1K 4