ГЎДАКЛАР ДАҲОСИДАН ДАРСЛАР Тўртинчи дарс:
Арабларда қадимда «миллион» деган сўз бўл- маган. Шунинг учун қадимда, «миллион»нинг ўрнида, «минг-минг» деган сўзни ишлатишар эди. Ҳозирда «миллион» ҳам араблашиб кетди. Уни худди арабча сўздек ишлатишади. У худди аввалги араблашган сўзлар каби ўзлаштирилди.
Бешинчи дарс:
Фарзандларингизга нарсаларнинг нархини
эмас, қийматини ўргатинг.
Гарчи бутун дунёдаги дориларни сотиб олишга
пулинг бўлса-да, саломатлик қимматроқдир.
Гарчи энг қиммат мебел ва диванларни сотиб олишга қодир бўлсанг-да, уйқу улардан қимматрокдир.
Дунёнинг виждонини сотиб олишга пулинг бўлса-да, виждон қимматроқдир.
Дунёнинг ёлғонларини сотиб олишга давлатинг бўлса-да, ростгуйлик қимматроқдир. Мол билан йўлдош сотиб олиш мумкин, аммо дўст сотиб олиб бўлмайди. Мол билан ер сотиб олиш мумкин, аммо Ватан сотиб олиб бўлмайди.
Мол билан олтин сотиб олиш мумкин, аммо суюкли ёр сотиб олиб бўлмайди. Мол билан уй сотиб олиш мумкин, аммо оила сотиб олиб бўлмайди. Уларга қийматни қидиришни ўргатинг, нархни эмас. Уларни инсон қилинг, мол жамлайдиган асбоб эмас. Мол ҳаёт ғилдираги ҳисобланса-да,
ҳаёт эмас. Дунёда қийматга эга, аммо нархи йўқ нарсалар бор:
Она дуосининг нархи қанча?
Ота шафқатининг нархи қанча?
Солиҳ фарзанд ва тақводор қизнинг нархи канча?
Сени ўз оламига айлантирадиган хотиннинг нархи қанча?
Сени ўз оламига айлантирадиган эрнинг нархи қанча? Кечанинг ярмида туриб ўқиладиган икки ракат
намознинг нархи қанча?
Яширин садақанинг нархи қанча?
Суюкли инсоннинг насиҳати қанча? Садоқатли дўстнинг нархи қанча?
Бу нарсаларни сотиб олиб бўлмайди!
Тамом
@Latahzanim
6October 14, 2023 1.9K 6