КОЛЛЕКТИВ НОГИРОНЛИК
Ҳикоя қилинишича, бир подшоҳнинг фарзанди йўқ экан. У ўзига меросхур йўқлигидан ташвиш қила бошлабди. Хотини билан ўзини кўрсатмаган табиби қолмабди. Охири улар шифо топишиб, малика валиаҳдга ҳомиладор бўлибди. Подшоҳ шодликдан осмонларга учибди. Шаҳзоданинг туғилишини интиқлик билан кута бошлабди. Ниҳоят фарзанд туғилибди. Аммо болани кўрганларнинг даҳшатдан ҳуши бошидан учибди. Сабаби унинг битта кулоғи йўқ эди. Буни кўрган подшоҳ таш- вишга тушибди. Бир қулоқли шаҳзодани кишилар подшоҳ қилмасликларидан қўрқибди. Вазирлари ва маслаҳатчиларини жамлаб, масалани уларнинг олдига кўндаланг қўйибди. Шунда маслаҳатчилардан бири дебди:
- Бунинг ечими осон. Янги туғилган барча болаларнинг қулоғини кесишни буюринг. Бир неча йиллардан сўнг бутун бир жамият бир қулоқли бўлиб қолади.
Бир куни мамлакатга бир бола келибди. Унинг иккита қулоғи ҳам бутун экан. Мамлакат аҳолиси унинг иккита қулоғи борлигидан ажабланиб, уни масхара қила бошлашибди. Уни: «Ҳой икки қулокли», - деб чақирадиган бўлишибди. Охири унинг токати тоқ бўлиб, қулоқларидан бирини кесдириб ташлабди.
Биринчи дарс:
Бутун бир жамият ногирон бўлиши мумкин экан. Бу тарихда минглаб марта содир бўлган. Аллоҳ таоло пайғамбарларни юбориб, улардаги диний, фикрий ва амалий ногиронликни тузатиб турган.
Иброҳим алайхиссаломнинг жамиятлари ширк ногиронлигига чалинган эди. Иброҳим алайхиссалом улар орасида гўё бегонадек эдилар. Лут алайҳиссаломнинг қавмлари жинсий бузуқ эди. Уларнинг ишини қилмаганлари учун Лут алай- ҳиссалом улар орасида бегонадек эдилар.
Давоми бор
@Latahzanim
3
1October 15, 2023 2.5K 6