БИР МУСУЛМОН ҚИССАСИ. Дунёда Бразилия сериалларига етадигани йўқ… — Kitobdan — TG.ME

БИР МУСУЛМОН ҚИССАСИ.
Дунёда Бразилия сериалларига етадигани йўқ дейишади. Ўз вақтида бутун дунё телеканалларини банд қилганди. Айниқса севги ҳақидагилари..
Мен ҳам сизларга бир бразилияликнинг севгиси ҳақида реал воқеани илингим келди. Фақат менинг қахрамоним Изаура ёки Жадига эмас, Аллоҳга ошиқ..

Сан Паулу масжиди имоми шайх Аллесандро ҳикоя қилади:
"Бу шахарда бирорта мусулмон йўқ эди. Масжидлар йўқ, азон овози у ерда хеч қачон янграмаган.. Мен Сан Паулуда имомлик қилардим. Орамиз 3000 км бўлган ўша шахардан бир киши менга қўнғироқ қилиб, Исломни ўрганмоқчи эканини айтди. Ислом ҳақида фақат телевизорда кўрган экан. Суҳбат икки соатга чўзилди. Мен у сўраган барча саволга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Суҳбат охирида у бувиси Сан Паулу касалхонасида эканини эртага уни кўргани келиб йўл, йўлакай масжидгаям кириб ўтишини айтди.
Уч кундан кейин у масжидга кириб келди. У негадир йиғлаб шаҳодат келтирдида, бугун кечқурун қайтиши зарурлигини, иложи борича намоз шартларини ўргатишимни илтимос қилди. Вақт жуда оз эди, у Қуръон оятларидан фақат Фотиха ва Ихлос сураларини ёдлашга улгурди холос.. Мен унга намоз йўриқномаси, битта жойнамоз ва Қуръон нусхасини бериб юбордим.
У одам ҳақида бошқа эшитмадим. Хатто эсимдан ҳам чиқариб юбордим. Орадан олти ой ўтиб тўсатдан менга қўнғироқ қилди. Жуда тушкунликка тушган овозда эди. Бирон фалокат бўлганга ўхшайди. У қаттиқ қайғу билан бувиси инфаркт бўлгани сабабли аср намозини ўткизиб юборганини айтди.. Йиғлаб юбордим.. Ахир
Аллоҳни таниш учун бир неча соат сарфлаган бу биродарим олти ой ичида фақат бир намозни қазо қилибди.. Ва бундан қаттиқ азият чекяпти. Бирорта мусулмон яшамайдиган шахарда ёлғиз ўзи.. У хатто масжидга ҳам умрида бир маротаба кирган! Мен унга Аллоҳни мархамати кенг эканини, кўнглини чўктирмаслигини айтиб тушунтирдим. Шундай дедиму, ичимдан унинг Аллоҳга бўлган севгисига садоқатига тан бердим..
Кейинчалик унинг шарофати билан ўша шахардаям Аллоҳга ибодат қилувчилар пайдо бўлдилар. Масжидлар қад ростлади. Мен бўлсам бу инсон воқеасини кўплаб мажлисларда қайта қайта айтиб роҳатланавераман.. "

@Latahzanim
🔥9👍2❤1
June 29, 2023 1.6K 11