Ушбу ояти каримада зикр қилинаётган
«... бўлишида шубҳа йўқ кун» – қиёмат
кунидир. Бу кунни ҳеч ким инкор қила
олмайди. Ҳатто мазкур аҳли китоблар
ҳам қиёматнинг бўлишига ишонадилар.
Шунинг учун ҳам: «Бизга саноқли
кунлардан бошқа ҳеч ўт тегмайди»,
дейишмоқда.
Қиёмат кунининг келишига шубҳа
бўлмаганидек, ўша куни ҳар бир жон
адолат билан, зулм қилинмасдан,
қилганига яраша жазосини олишига ҳам
шубҳа йўқ.
Ўшанда бу дунёда Аллоҳнинг оятларига
куфр келтириб, Аллоҳнинг китоби ҳукми
асосида яшашдан бош тортганларнинг
ҳоли қандай кечади? Жавоб ҳаммага
маълум.
Кейинги оятларда Аллоҳ Пайғамбар
алайҳиссаломга ва барча мўминларга
Ўзига юзланиб илтижо қилишни тавсия
қилади.
Тафсири ҳилол китобидан
@Latahzanim
June 27, 2023 1.1K 2