Синфдошларим учун.
Кўриниши тоғдайин виқор,
Аҳилликда эса бетакрор.
Ҳамжихату, жуда беғубор,
Омон бўлинг синфдошларим,
Улғаймоқда қутлуғ ёшингиз,
Дард кўрмасин азиз бошингиз.
Ҳавасдадир ҳар тенгдошингиз,
Омон бўлинг синфдошларим.
Неваралар кўриб бўлишган,
Худди ёшдик давра қуришган.
Тўйлар бўлса, қўлни беришган,
Омон бўлинг синфдошларим.
Бу орада йиллар ўтса ҳам,
Оқарган соч, ажинлар кўркам.
Бир-бирига меҳри чин, беғам,
Менинг азиз синфдошларим.
Бахтимизга соғ бўлинг мудом,
Ҳар даврада, энг гўзал калом.
Сизга бўлсин эҳтиром, салом,
Омон бўлинг синфдошларим.
Болаликдан қолган бу хурмат,
Дилда яшар ўша ширин вақт.
Бизга ҳамроҳ бўлсин оқибат,
Омон бўлинг синфдошларим.
Ҳали айтар сўзим тугамас,
Таърифласам қоғоз ҳам етмас.
Дийдорлашмоқ ҳаммага эмас,
Омон бўлинг синфдошларим!
Муаллиф; Гулора Ҳамиджановна.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
7August 26, 2026 2.8K 83