ТИНЧЛИК ИСТАГАН СОҲИБҚИРОН У ҳам ота эди, меҳрибон бобо, Юракда… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

ТИНЧЛИК ИСТАГАН СОҲИБҚИРОН

У ҳам ота эди, меҳрибон бобо,
Юракда эрийди қотган тошлари.
Кўнглида бор эди, назм ва наво,
Кўзида бўлгандир, қувонч ёшлари.

У истамасмиди, фарзандлар аро?
Севган гўзалини сочин силашни.
У истамасмиди кўзлари қаро,
Ўғил-қиз тўйида бахтлар тилашни.

Фақат, тинчлик учун чиқарди, сопдан,
Ўткир қиличини ноилож, ҳар дам.
Шундай қилмаса гар эл азоб тортган,
Халқи тинч бўлмаса, босар ғам, алам.

Замона зўрники бўлган замонда,
Мардлар майдонида чалғимади, у.
Худони билмаган, душман томонда,
Кураш зарбасидан гангимади, у.

Амур Темур айтган; "Номардлар хароб
Қилади, юртимни юзида ниқоб".
Темур суймасмиди, танбур-у, рубоб,
Ўйлади, дунёда қанча юрт тарқоқ.

Ёвни суриб ташлаб, сафо келтирар,
Гоҳида туйғулар юракда нотинч.
Саболар тинчликдан садо келтирар,
Темур қароғида тунади, соғинч.

Кескин, осойишта сиёсий иқлим,
Амир Темур ёвга бўлмади, қамал.
Ул соҳибқиронга бас келади ким!?
Ғалаба пойига қўйилди, тамал.

Юлдузлар чарақлаб тоза ҳавода,
Милионлар қалбига нур сочган наво.
Темур боғларида гуллади шода,
Дилбандга юлдуздан йўл очган, бобо.

Пойига юлдузлар тиз чўккан, бобо,
Ватан, Ватан дея ўтди ул доҳо....

Мавлуда Мумтоз Шодмон қизи.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
August 31, 2026 1.2K 3