ҚАЛҚОНИМ БЎЛ Баҳор бўлсанг бахтим етакла, Сўнг ишониб ёзларга топшир… — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 — TG.ME

ҚАЛҚОНИМ БЎЛ

Баҳор бўлсанг бахтим етакла,
Сўнг ишониб ёзларга топшир.
Севгим билан қолдирма якка,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.

Етса қишнинг совуқ шамоли,
Унинг йўлин йўлларимдан бур.
Музлар  қалтис қилганда ҳолим,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.

Қалқон бўлгин ёзу кузларда,
Айт яхши гап, мен-ла суҳбат қур.
Етсам тўқсон ёки юзларга,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.

Етай гўзал ҳуру ғилмонга,
Сен-ла дилим босмасин чанг, кир.
Сен сарғайиб етган маконга,
Мен баҳордай етиб борай, юр!
31.08.2026
Барно Қарноқли

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
August 31, 2026 1.2K 1 2