БУГУН КЕЧҚУРУН ИНШОАЛЛОҲ САҲАРЛИК ҚИЛАМИЗ ТОСУО – МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 9-КУНИ РЎЗА ТУТИШ УЧУН
Бугун сешанбадан чоршанбага ўтар кеча 1448 ҳижрий сана муҳаррам ойининг тўққизинчи куни - Тосуога ўтар кеча бўлади (2026 милодий йил 24-июн чоршанба). Эртага чоршанбадан пайшанбага ўтар кеча муҳаррам ойининг ўнинчи куни – Ошурога ўтар кеча бўлади (2026 милодий йил 25-июн пайшанба).
Маълумки, Ошуро ва Тосуо кунларида рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳларимиз кечириб юборилишига сабаб бўлади, буюк ажру савоблар ёзилади. Бу борада саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратлари собит бўлган. Ошуро кунида Мусо алайҳиссалом ва у кишига иймон келтирган мўминларга Аллоҳ таоло нажот бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб юборган.
Барча нарсага Қодир Раббимиз Аллоҳ таолодан ҳозирги замондаги золиму ваҳший кофирларни ҳам ҳалок қилиб, мазлум биродарларимизга, мазлума опа-сингилларимизга ва мазлум болажонларга ҳам нажоту нусрат ато этишини илтижо қилиб сўраймиз.
June 23, 2026 127