Андижон вилоятидаги «Қўрғонтепа Мурувват уйи»да зўравонлик ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват уйи»да тарбияланувчи болаларга нисбатан зўравонлик қўлланилаётгани ҳақида жиддий мурожаатлар келиб тушмоқда.
Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, айрим болалар жисмоний ва руҳий босимга учраётган бўлиб, бу ҳолатлар бўйича видео ва бошқа далиллар мавжуд.
Агар ушбу маълумотлар тасдиғини топса, бу нафақат қонунчилик, балки инсонпарварлик тамойилларининг ҳам қўпол бузилиши ҳисобланади. Болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка муросасиз муносабат билдирилиши ва ҳар бир ҳолат юзасидан холис, шаффоф ҳамда қонуний текширув ўтказилиши шарт.
Ваколатли идоралардан мазкур ҳолатларга тезкор ҳуқуқий баҳо бериш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш сўралмоқда.
Хабарда қайд этилишича, ушбу ҳолатга зудлик билан расмий муносабат билдирилиши шарт.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
August 31, 2026 1.4K 5 5