Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди Ўзбекистон Президенти… — EFFECT.UZ | Расмий канал — TG.ME

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтаётган ШҲТ саммити доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида БМТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбари ва халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, тинчлик ва фаровонлик тилади.

Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ташаббуси билан сўнгги йилларда БМТ Бош Ассамблеясининг 15 та резолюцияси қабул қилинганини қайд этди. Шунингдек, мамлакатнинг БМТнинг сайланадиган органлари фаолиятидаги иштироки кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Антониу Гутерриш Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаги ютуқларини юқори баҳолади.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда келгусидаги қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥13
August 31, 2026 592 2