Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Бишкекда учрашди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб 18 миллиард долларга етгани қайд этилиб, келгусида бу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш таклиф қилинди.
Шунингдек, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, юқори технологиялар ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш режалари муҳокама қилинди. Ўзбекистонда Хитой иштирокидаги 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритаётгани таъкидланди.
Томонлар «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини ҳам муҳокама қилиб, ушбу лойиҳа Евроосиё транспорт алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
47
22
1August 31, 2026 1.3K


