Шавкат Мирзиёев Трампнинг махсус вакилини қабул қилди
Бугун, 31 август куни Бишкекда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Сержио Гор Ўзбекистонни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
69
11
2August 31, 2026 1.4K

