Хитойда ишлаб чиқарилган янги тезюрар поезд Андижонга синов тариқасида қатнади
Хитойда ишлаб чиқарилган янги тезюрар поезд Андижонга синов тариқасида олиб келинди.
Поезд соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланиши ва бир вақтда 415 нафар йўловчини ташиши мумкин. Тошкент–Андижон йўналишини тахминан 3 соатда босиб ўтиши режалаштирилган.
Янги поезд қатнови йўлга қўйилса, пойтахт ва Фарғона водийси ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш ҳамда йўловчилар учун сафар вақтини қисқартиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
August 31, 2026 455