Шавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига етиб борди.
Давлат раҳбарини «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қосималиев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этади.
Шунингдек, Президент хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

42
15
1August 31, 2026 847 1