EFFECT.UZ таҳририятига га мурожаат қилган фуқаро Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 593 квадрат метр ер майдони бўйича суд қарори юзасидан эътироз билдирди.
Мурожаатчи Болта Ҳақуловнинг айтишича, у 1992 йилдан буён яшаб келаётган уй-жойининг барча ҳужжатлари мавжуд. Бироқ суд қарори асосида қурилишларни бузиш ва ер майдонидан мажбурий чиқариш белгиланган.
Фуқаронинг таъкидлашича, баҳсли қурилиши тугалланмаган айвон ва бетон пойдевор ўзига эмас, ўғли Одил Ҳакуловга тегишли.
Шунингдек, ноқонуний қурилган деб баҳоланган девор учун 82 миллион сўм жарима қўллангани айтилмоқда.
Мурожаатчининг билдиришича, видеода кўрсатилган техника ободонлаштириш ишлари учун ажратилган техника ҳисобланади.
Мурожаатчи уй-жой ва девор бузилмаслигини, жаримага қайта ҳуқуқий баҳо берилишини ҳамда ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилишини сўрамоқда.
EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар муносабатини ҳам ўрганади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
