EFFECT.UZ | Расмий канал: post #97977 — TG.ME

«Ташаббусли бюджет»да 3,5 млндан ортиқ сохта овоз бериш уринишлари аниқланди

OpenBudget платформасида овоз бериш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш учун қўшимча ҳимоя механизмлари кучайтирилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, ноқонуний Telegram-ботлари орқали 3,5 млндан ортиқ овоз юборишга уринишлар аниқланиб, уларнинг олди олинган.

Шунингдек, фойдаланувчининг ҳақиқий шахс эканини тасдиқлаш ва ботлар орқали овоз бериш ҳолатларини аниқлаш механизми кучайтирилган. Шу сабабли айрим ҳолларда овоз бериш жараёни одатдагидан бироз кўпроқ вақт олиши мумкин.

Фуқаролардан овоз беришда фақат OpenBudget’нинг расмий платформаси ва расмий ботларидан фойдаланиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
August 29, 2026 2.8K 1 7