Фақат нақдсиз шаклда тўлов қилинадиган харид суммалари оширилди
Ўзбекистонда товар ва хизматлар учун фақат нақдсиз тўлов қилиниши белгиланган харидлар чегараси оширилди.
Аввал 25 млн сўмдан ортиқ товар ва хизматлар учун нақд тўлов қилиш тақиқланган эди. 28 августдан бу чегара БҲМнинг 400 баравари этиб белгиланди. 1 сентябрдан БҲМ 440 минг сўм бўлиши ҳисобга олинса, чегара 176 млн сўмни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини исталган суммада нақд пулга сотиб олиш мумкин.
Шунингдек, айрим тўловлар учун ҳар қандай суммада ҳам нақдсиз ҳисоб-китоб қилиш талаби сақланиб қолди. Улар қаторига давлат хизматлари, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи ҳамда айрим кўчмас мулк ва транспорт воситалари киради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

August 29, 2026 2K 5