Непалда 17 мингдан ортиқ бола шошилинч ёрдамга муҳтож — UNICEF
26 август куни Непалнинг Расува, Нувакот ва Дҳадинг туманларида юз берган кучли сел оқибатида камида 17 минг нафар бола жабрланган. Бу ҳақда UNICEF хабар берди.
Ҳозиргача 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, улар орасида камида 14 нафар бола бор. Юзлаб одамлар бедарак йўқолган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Офат оқибатида 18 та мактаб бутунлай вайрон бўлган, яна 20 тасига зарар етган. Қарийб 10 минг нафар мактаб ёшидаги болага таълимни давом эттириш учун шошилинч ёрдам, вақтинчалик ўқув марказлари ва психологик кўмак зарур.
UNICEF маълум қилишича, офатдан омон қолган болалар ҳозир касаллик, озиқ-овқат етишмовчилиги, зўравонлик ва эксплуатация хавфи остида қолмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

2
1August 29, 2026 2.2K 1 1