꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂: post #17016 — TG.ME

🔥Кечир Она...

Оқ сочларинг беркитибди рўмолларинг,
Бу умрнинг шиддатига қарамабман...
Юрагингни кезибди дард шамолларинг,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Фидо қилиб дилозорга юрагимни,
Фақат у деб бошлабмана тилагимни,
Эҳ унутиб дунёда энг керагимни,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Олқишларга учиб бироз ҳаволаниб,
Ўзим зўрман дея тинмай наволаниб,
Бемор бўлсам меҳринг билан даволаниб,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Кимга осмон кимга ердан пастроқ ўзим,
Ким эшитар ким тингламас айтган сўзим,
Юзларингда ажинларни кўрмай кўзим,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Қўнғироқлар қилганингда малол олиб,
Ишдалигим рўкач қилиб сендан нолиб,
Тош дилимга бирозгина меҳр солиб,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Кечир Она ғўр эканман бироз нодон,
Сенку менинг камолимдан хурсанд шодон,
Шу шеърни ҳам ёзиб туриб ҳали-ҳамон,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

Олқишларга учиб бироз ҳаволаниб,
Ўзим зўрман дея тинмай наволаниб,
Бемор бўлсам меҳринг билан даволаниб,
Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
6❤8👍7😢3🔥2❤‍🔥1👏1🕊1💔1😭1💘1
August 6, 2026 1.7K 26 51