꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂: post #17018 — TG.ME

🔥Мен фақат Онамга керакман холос...

Йиқилсам ҳеч кимса қолмас ёнимда,
Ўйласам фиғони фалакман холос...
Мансаб тулпоридан тушган онимда,
Мен фақат Онамга керакман холос...

Дунё деб аталмиш ғурбат уйида,
Аламлар ўйнатса афсус куйида,
Турсам гар бахтларда сўнгги қуйида,
Мен фақат Онамга керакман холос...

Ҳаёт йўлларимни босганда қиров,
Аҳволимни сўраб келмайди биров,
Виждон билан ўйнаб ютқазсам гаров,
Мен фақат Онамга керакман холос...

Ҳар онда сўрайди очми-тўқлигим,
Дарровда билинар узоқ йўқлигим,
Боримча ёқади маюс, шўхлигим,
Мен фақат Онамга керакман холос...

Давлатим бўлмаса дўст ҳам суймайди,
Онамдек жонимга биров куймайди,
Бир унинг меҳрига қиёс бўлмайди,
Мен фақат Онамга керакман холос...

Йиқилсам дўст-у ёр қолмас ёнимда...
Мен фақат Онамга керакман холос...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
1❤12🔥3💘2👍1😢1💯1
August 8, 2026 1.8K 4 39