꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂: post #17019 — TG.ME

🔥Ука...

Борсанки хотиржам турибман ука,
Кўнглимга халоват қурибман ука,
Ёнимда елкадош жигарим бор деб,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Гоҳо тортишамиз гоҳ тилимиз бир,
Зарра адоват йўқ, йўқ юракда кир,
Қайси давра бўлса, айтай эмас сир,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Сен менинг томонда мен сенинг томон,
Ишни деб олисда юрганим ёмон,
Бахтинг бутун бўлсин, танинг соғ омон,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Йиғласам йиғлайсан куласан кулсам,
Ёнимни оласан хатолар қилсам,
Сендайин дўстим йўқ дунёда билсам,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Ҳеч қачон чиқмайди йўқ деган сўзинг,
Бир он кўринмасам излайди кўзинг,
Ишонганим ўзинг, фахримсан ўзинг,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Армонлар дилинга киролмай ёнсин,
Омад остонанга ўрнашиб олсин,
Ҳаёт ҳар онингга қувончлар солсин,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

Борсанки хотиржам турибман ука,
Кўнглимга халоват қурибман ука,
Ёнимда елкадош жигарим бор деб,
Сен билан мақтаниб юрибман ука...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
2❤11👍2🔥1🥰1👏1💯1😭1🤝1💘1😘1
August 9, 2026 2.3K 11 63