꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂: post #17028 — TG.ME

#ПРЕМЬЕРА

🔥Онам мендан розимикан...

Кўнгли гул деб гул бермадим,
Виждон менга қозимикан...
Юрагидан дард термадим,
Онам мендан розимикан...

Дунёларга борим сочиб,
Юрганим бор ундан қочиб,
Кўргим келди қалбин очиб,
Онам мендан розимикан...

Аламларин қўролмадим,
Жисмига бахт ўролмадим,
Ҳеч ўзидан сўролмадим,
Онам мендан розимикан...

Баъзан тилим бурро қилиб,
Қўйганим бор бағрин тилиб,
Айтинг қайдан олай билиб,
Онам мендан розимикан...

Бўлмайди деб мехри адо,
Нафсга бўлдим қулу гадо,
Райҳонлари беринг садо,
Онам мендан розимикан...

Борсам кулиб турар юзи,
Болам дейди порлаб кўзи,
Қандай фарзанд бўлдим ўзи,
Онам мендан розимикан...

Хатоларим биламан кўп,
Саволларим уюм тўп-тўп,
Мен Онамдан розиман хўп,
Онам мендан розимикан...

Кўнгли гул деб гул бермадим,
Виждон менга қозимикан...
Юрагидан дард термадим,
Онам мендан розимикан...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
7❤14😢8👍3❤‍🔥2🔥1👏1🕊1😭1
August 21, 2026 1.1K 27 43